Риом қиссаси

3 йил аввал 4138 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Туббаъ қавмининг Риом деб аталувчи бир ибодатхоналари бор эди. Улар уни улуғлаб, олдида қурбонликлар қилишар, унинг номидан гапиришар эди. Чунки яманликлар у пайтда ширкда эдилар. Икки донишманд Туббаъга: «Шайтон қавмни шу уй билан адаштирмоқда. Бу уйни бизга холи қолдир»,  дейишди. Подшоҳ: «Ўзларингиз биласиз»,  деди. Яманликларнинг айтишларича, икки донишманд ибодатхона ичидан бир қора итни олиб чиқиб, сўйиб ташладилар. Сўнгра бу уйни бузиб юбордилар. Менга айтишларича, бу ибодатхонанинг бугунги кунги қолдиқлари олдида тўкилган қон излари ҳозир ҳам бор экан.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ