Россияда Пайғамбаримизга бағишланган шеърият мусобақаси

1 ўн йил аввал 2234 siyrat.uz

 

«Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – оламларга раҳмат» номли мусобақа Россияда олтинчи марта ўтказилмоқда.

     Россия муфтийлар кенгашининг ижтимоий-хайрия ва диний тарғибот депортаменти томонидан мусобақага топширилажак ишларни қабул қилиш ҳайъати ўз ишини бошлаганини эълон қилди.

Ҳайъат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт тарзларининг барча жабҳаларини ёритиб берувчи муаллифлик ишларини қабул қилади.

Биринчи ўринга 20 минг рубль, иккинчи ўринга 15 минг рубль, учинчи ўринга 10 минг рубль миқдорида мукофот пуллари тақдим этилади.

Мусобақа натижалари февраль ойи охири ва март ойи бошларида эълон қилинади, иншааллоҳ.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ