Собурнинг Ҳадарга кириши, Сотируннинг қизига уйланиши ҳамда улар ўртасида бўлиб ўтган ҳодисалар

1 ўн йил аввал 1791 siyrat.uz

Эрон кисроси Собур Зул-Актоф Ҳазар подшоси Сотирунга ҳужум қилиб, уни икки йил қамал қилди. Бир куни Сотируннинг қизи ипак кийимлар кийиб, бошидаги забаржад, ёқут ва гавҳарлар билан безатилган тилла тожи билан Собурнинг олдидан чиқиб қолди. У ғоят гўзал эди. Қиз яширинча Собурнинг олдига келиб, унга: «Агар мен сенга Ҳадар эшигини очиб берсам, менга уйланасанми?» – деди. Собур: «Ҳа», – деди. Оқшом тушгач, қизнинг отаси Сотирун шароб ичиб маст бўлди. У ҳар куни ичиб маст бўлмагунича ухламас эди. Отаси уйқуга кетгач, қиз унинг ёстиғи остидан қалъа дарвозаси калитларини олди-да, ўз хизматкорларидан бири орқали Собурга бериб юборди. Собур қалъа дарвозасини очиб, ичкарига кирди. Сотирунни ўлдириб, Ҳадар шаҳрини вайрон қилди. Қизни эса ўзи билан бирга олиб кетиб, унга уйланди. Малика бир кеча уйқусизликдан қийналиб, безовталана бошлади. Шунда эри шамчироқни ёқтириб, у ётган кўрпа остини текширишни буюрди. Кўрпа остидан эса бир дона бута дарахти барги топилди. Шунда Собур: «Сенга уйқу бермаётган нарса шуми?» – деди. У «Ҳа», – деб жавоб берди. Собур: «Отанг сени қандай эъзозлар эди?» – деб сўради. Аёл эса: «Отам менга ипак тўшаклар солдирар, ипак кийимлар кийдирар, илик ёғида таом қилдирар ҳамда шароб билан сийлар эди», – деди. Шунда Собур: «Отангнинг сенга қилган яхшиликлари эвазига қайтарган жавобинг шу бўлдими?! Ундай бўлса, сен менга ҳам хиёнат қилишинг аниқ», – деб уни сочларидан от думига боғлаб судрашни буюрди. От аёлни ўлгунича судради ва у шундай хорликда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аъшо ибн Қайс ибн Саълаба шундай деган:

Ҳадар аҳлининг нозу неъматлар ичида эканини кўрмадингми?

Бу неъматлардан бирортаси абадий қолдими?

У ерда подшоҳ қўшинлари икки йил турдилар-да,

Қачонки Раббиси чақирганда,

Унинг чақириғига сўзсиз бўйсунди, бирор интиқом ололмади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ