Илёс авлоди

3 йил аввал 1854 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Илёс ибн Низор уч ўғилни дунёга келтирди: Мудрика, Тобиха ва Қамаъалардир. Уларнинг онаси яманлик Хиндиф исмли аёл бўлган.

Ибн Ҳишом: Хиндиф – Имрон ибн Илҳоф ибн Қудоъа қизидир.

Ибн Исҳоқ: Мудриканинг исми Омир, Тобиханинг исми эса Амрдир. Айтишларича, бир куни улар туяларини ўтлатиб юриб, бир ҳайвонни овлаб, энди пишириб турганларида бир йиртқич туяларига ҳужум қилиб, ҳайдаб кетиб қолибди. Шунда Омир Амрга қарата: «Туяларни олиб келиш учун борасанми ёки бу ерда қолиб, овқат пиширасанми?» – дебди. Амр эса: «Мен шу ерда қолиб овқат пишириб тураман», – деб жавоб қилибди. Омир бориб туяларни олиб келибди. Улар кечга яқин оталари ҳузурига қайтиб келишгач, бўлиб ўтган ишни сўзлаб берибдилар. Шунда оталари Омирга қараб: «Сен Мудрика, яъни «етиб олувчи»сан ва Амрга қараб: «сен эса Тобиха, яъни «таом пиширувчи»сан», – дебди. Шу пайт оналари шошилганча уларнинг олдига чиқиб келибди. Эри унга: «Сен Хиндиф – «шошилувчи»сан», – деган экан. Шунинг учун уларни асл исмлари қолиб, лақаблари билан номлаганлар. Қамаъага келсак, Мударнинг насабини ўрганган олимларга кўра, Хузоъа – Амр ибн Луҳай ибн Қамаъа ибн Илёс авлодидандир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ