Робиъул ахор ойининг 6-куни
7 йил аввал 1820 siyrat.uz
- Ҳижрий 541-йил 6-робиъул-ахор куни (милодий 1146-йил 15-сентябр) Шарқий мусулмон диёрининг тўрт амирлигидан бири саналган Руҳо амирлигини қайтариб олиш учун салбчиларга қарши кечган жангда қўмондонлик қилган Имодуддин Зангий ибн Оқ Санқар ўша жангда шаҳид бўлди. Бу жангда мусулмонлар салбчилардан шаҳарни қайтариб олишга муваффақ бўлдилар.
- Ҳижрий 1332-йил 6-робиъул-ахор куни (милодий 1914-йил 3-март) Италия Ливиянинг Марзуқ воҳасини босиб олди.
- Ҳижрий 1327-йил 6-робиъул-ахор куни (милодий 1909-йил 27-апрел) Усмонлилар давлати халифаси Султон Абдулҳамид II халифалик тахтидан озод этилди. У Усмонлилар давлати халифалари силсиласининг 27-авлоди ҳисобланади.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севишга ижозат беринг!
Мавзуга оид мақолалар