Жумодал-аввал ойининг 3-куни

1 хафта аввал 686 siyrat.uz

  • Ҳижрий 1083-йил 3-жумодал-аввал куни (милодий 1672-йил 27-август) Усмонлилар қўшини Торла дарёзи бўйида жойлашган Полшанинг Комайинжу қасрини қўлга киритди.
  • Ҳижрий 1096-йил 3-жумодал-аввал куни (милодий 1685-йил 7-апрел) Усмонлилар давлати қўмондони Фундуқ Мустафо Пошо бошчилик мусулмонлар «Шин» жангида Винеция қўшинини енгди.
  • Ҳижрий 1299-йил 3-жумодал-аввал куни (милодий 1882-йил, март) машҳур китоблар, таҳқиқотлар, фаҳорислар соҳиби буюк олим Муҳаммад Фуад Абдулбоқий таваллуд топди. «Ал-муъжам ал-муфаҳрис ли-алфозил-қуръон ал-карим», «Жомиъ масонид соҳиҳ ал-бухорий», «Таржиматул муъжам ал-муфаҳрис ли-алфозил ҳадис ан-набавий» унинг энг машҳур китобларидандир.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 10-куни
  • Ҳижрий 7-йил, 10-жумодул аввал, сешанба кечаси(милодий 628-йил 13 сентябрь)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кеча Форс ҳукмдори Кисронинг ўғли Шеравайҳ ўз отасини ўлдириб, тахтини қўлга киритганини ваҳий орқали билиб, эртасига бу ҳақда Яман ҳокими Бозоннинг икки элчисига айтдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мактуб юборганлари учун Кисронинг ҳузурига олиб бориш вазифаси билан Мадинага келган эдилар.

  • Ҳижрий 36-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 656-йил 4-ноябр)

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан Усмон розияллоҳу анҳунинг қотилининг қасосини талаб қилиб чиққанлар яъни, Толҳа, Зубайр ва Оиша розияллоҳу анҳумлар ўртасида «Жамал» воқеаси бўлди. Икки тараф Басрага яқин жой ҳисобланган «Хориб» деган жойда тўқнашди. Туя атрофида қурбонлар ортиб бораётганини кўрган Али розияллоҳу анҳу уни сўйишга буюрдилар ва бу билан жангни тохтатишга муваффақ бўлдилар. Шунинг учун бу жанг тарих китобларида «Жамал» воқеаси номи билан номланди. Бу ҳақида батафсил маълумот қуйидаги линкда: < http://siyrat.uz/?p=1003>

  • Ҳижрий 458-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 1066-йил 9-апрел)

5 аср фиқҳ ва ҳадис имомларидан бири, «Сунанул-байҳақий» номи билан машҳур бўлган «Ас-сунан ал-кубро», «Далоилун-нубувва» ва «Ал-асмо вас-сифот» китоблари соҳиби Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абдуллоҳ Байҳақий вафот этди.

  • Ҳижрий 660-йил, 10-жумодул аввал куни (милодий 1262-йил 2-апрел)

Фиқҳ, ҳадис ва қозилик борасида буюк имомлардан бири «Иззуддин ибн Абдуссалом» номи билан танилган Абдулазиз ибн Абдуссалом ибн Абулқосим вафот этди.



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ