Шаъбон ойининг 15-куни

3 йил аввал 3079 siyrat.uz

Ҳижрий 476-йил 15-шаъбон (милодий 1083-йил 28-сентябр) Ҳижрий 5 ва 6 асрнинг энг буюк алломаларидан бири, Мағрибнинг ҳофизи «Қози Иёз» номи билан шуҳрат топган Абул Фазл Иёз ибн Мусо Яҳсабий Сабтий таваллуд топди. Унинг ҳадис, фиқҳ ва тарих борасида ёзган китоблари бор бўлиб, уларнинг энг машҳури «Машариқул анвор» ва «Ал-илмоъ» асаридир. Ҳижрий 1128-йил 15-шаъбон (милодий 1716-йил 5-август) Ҳижрий 13 асрнинг забардаст алломаларидан бири, «Руҳул-маъоний фи тафсирил-қуръонил-азим вас-сабъил-масоний» номли машҳур тафсир китобининг соҳиби Абус-Сано Шиҳобиддин Маҳмуд Алусий таваллуд топди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ