Суфадан сўнг Саъд авлодининг Каъба ишига бошчилик қилиши
1 ўн йил аввал 1735 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: Агар ҳожилар шайтонга тош отиш амалидан фориғ бўлиб, Минодан қайтмоқчи бўлсалар, суфаликлар Ақабанинг икки ёнини беркитиб одамлар йўлини тўсар эдилар. Шунда одамлар «суфаликларни ўтказиб юборинглар» дейишарди. Суфаликлар ўтиб бўлмагунича ҳеч ким ўтмасди. Қачонки суфаликлар қайтсалар, одамлар ҳам уларнинг ортидан қайтишар эди. Суфаликлар ўз авлодларидан ҳеч ким қолмагунича шу тарзда одамларнинг қайтишларида бош бўлиб келдилар. Бу ишни улардан бани Саъд ибн Зайд Манот ибн Тамим уруғи мерос қилиб олди. Бу иш бани Саъд ичидан Сафвон ибн Ҳорис ибн Шижна хонадони қўлида эди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Сафвоннинг насаби
Мавзуга оид мақолалар