Рамазон ойининг 25-куни
6 йил аввал 1999 siyrat.uz
Ҳижрий 8-йил 25-рамазон (милодий 630-йил 15-январ)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни санамлардан Уззо ҳайкалини бузиш учун юбордилар. Бундан аввал Амр ибн Осни Сувоъни бузишга, Саъд ибн Зайд Ашҳалийни Манотни бузишга юборган эдилар. Уларнинг барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини мукаммал адо этдилар.
Ҳижрий 544-йил 25-рамазон (милодий 1150-йил 25- январ)
Фақиҳ, буюк усул алломаларидан бири имом Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Али Фахруддин Розий таваллуд топди. У зотнинг тафсир борасида ёзилган энг буюк асарларидан бири «Мафатиҳул-ғайб» китобидир.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Од қавмининг жавоби
Мавзуга оид мақолалар