10 шаъбон
1447
Эҳтиром
Турк ҳукмдорларидан Султон Маҳмуд Ғазнавий тақвоси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига уйғун яшагани ва адолатпарварлиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли Султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибни исми билан эмас, “Эй вазирнинг ўғли”, деб чақиради. Бу ҳолдан котиб сергакланиб, подшоҳни ранжитадиган бирор иш қилдимми, дея хавотирга тушади. Воқеани отасига айтиб, маслаҳат ҳам сўрайди. Аммо подшоҳ кейинроқ унинг ўғлини яна исми билан чақирганини кўриб, минг андишада подшоҳдан: «Ўғлим хатосини ўнгладими, уни яна ўз исми билан чақиряпсиз?» деб сўрайди. Подшоҳ: «Ташвишланма, доим ўғлингнинг отини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлар эдим. Ўша сафар таҳоратим йўқ бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олгим келмади», деб жавоб берди.
(«Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз» китоби.)
16:55 / 13.03.2012
4235
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 8 куни
25
Тарихда бугун
Ислом тарихи
Ҳижрий 872 йил, милодий 1468 йил Ашраф Абу Наср Қойитбой Миср ва Шомдаги Мамлуклар давлатига султонликка тайинланди.Ҳижрий 324 йил, милодий 936 йил Қайравонлик фақиҳ ва муҳаддис Абул Ҳасан Қобисий тав...
16:25 / 26.12.2025
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулул...
06:40 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар