Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

(Фадл исмли кишилар иттифоқи)[1]
Ибн Ҳишом: менга Зиёд ибн Абдуллоҳ ал-Баккоий Муҳаммад ибн Исҳоқдан нақл қилиб деди: Қурайшнинг бир қанча қабилалари бир-бирларини ўзаро иттифоқлик битимига чорлаб, ёши ва мартабаси улуғ бўлган Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг ҳовлисига тўпландилар. Иттифоқдошлар Бани-л-Мутталиб, Асад ибн Абдулуззо, Зуҳра ибн Килоб ва Тайм ибн Мурра уруғлари эдилар. Улар Маккада бирор кимсага, хоҳ у унинг аҳлидан бўлсин, хоҳ бегона бўлсин, зулм қилинишига йўл қўймасликка, мабодо зулм қилинган тақдирда барча унинг ёнини олиши ва унга ўз ҳаққини ундириб беришга қасамёд қилдилар. Қурайш бу иттифоқни «Ҳилф ал-Фудул» деб атади.
[1] Ушбу иттифоқнинг бундай номланишига сабаб, Қурайш қабиласида бир пайтлар бир битим тузилган бўлиб, уни Фадл ибн Фудола, Фадл ибн Вадоъа ва Фадл ибн Қузоъа исмли кишилар амалга оширган эдилар. Мазкур иттифоқ ҳам айнан аввалгисига ўхшаб кетгани учун унга ҳам мазкур ном берилган.