Замзам қудуғини кавлаш ҳамда уни кавлаш пайтида ичилган қасам
3 йил аввал 2095 siyrat.uz
Бир куни Абдулмутталиб Каъба ёнидаги ал-Ҳижр деб аталган жойда ухлаб ётганида туш кўрди. Тушида унга замзам қудуғини кавлаш буюрилди.
Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Абу Ҳабиб ал-Мисрий – Марсад ибн Абдуллоҳ ал-Базанийдан, у Абдуллоҳ ибн аз-Зурайр ал-Ғофиқийдан ривоят қилиб айтишича, у Али ибн Абу Толибдан розияллоҳу анҳу Абдулмутталибнинг замзамни кавлашга қандай буюрилгани ҳақида сўзлаб шундай деди: «Абдулмутталиб шундай деган: «Мен бир куни ал-Ҳижрда ухлаб ётганимда бир киши олдимга келиб: «Тайба (пок нарса)ни кавла!» – деди. Мен: «Тайба нима?» – дедим. Кейин у кетди. Эртаси куни аввалги ўрнимга келиб яна ухлаш учун ётдим. Ҳалиги киши яна келиб: «ал-Мазнуна (ман этилган)ни кавла!» – деди. Мен: «ал-Мазнуна нима?» – дедим. У яна индамасдан қайтиб кетди. Эртаси куни мен яна уйқуга кетдим. Ҳалиги киши яна келиб: «Замзамни кавла!» деди. Мен: «Замзам нима?» дедим. У: «У шундай сувки, камаймайди ҳам, тугамайди ҳам. У жуда кўплаб ҳожилар чанқоғини босади. У ҳозир ан-Намл қишлоғида, оқ қарғалар тумшуғи остида, тезак ва қонлар орасидадир», – деди».
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Абдулмутталиб ва унинг ўғли ҳамда замзам қудуғини кавлаётган пайтда улар билан қурайшликлар ўртасида бўлиб ўтган гап-сўзлар
Мавзуга оид мақолалар