Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таҳорат сувлари

7 ой аввал 1765 siyrat.uz

 

Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  таҳорат  сувлари  ҳам

 

саҳобалар томонидан табаррук қилинган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг  Абу

 

Жуҳайфа разийаллоҳу анҳу деган саҳобадан нақл қилган ривоятига бир қаранг:

 

 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимда, у

 

зоти шариф қизил гумбазли чодирда эдилар. Билол разийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ

 

соллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  таҳорат  сувини  олиб  турганлигини  кўрдим.

 

Одамлар таҳорат сувига шошилишарди. Ундан кимга бирор томчи етса, уни ўзига

 

суртарди. Ундан бирор томчига ҳам етиша олмаганлар эса ёнидагининг қўлидаги

 

намликни сидириб оларди” (Бухорий, 7/5859).

 

Ҳатто  Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ томонидан мана бу ривоят ҳам мавжуд:

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  вафот этганларидан сўнг у зот

 

ғусл қилдирилган тоғорада сув тўпланиб қолган эди. Ҳазрати Али каррамаллоҳу

 

важҳаҳу уни ҳовучлаб ўзига сочарди” (Аҳмад, 4/2403).

 

Саҳобалар  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламдан  қолган  таом  ва

 

ичимликни табаррук деб билишар, уни истеъмол қилишни катта давлат санашар

 

эди.  Саҳл  ибн  Саъд  ас-Соъидий  разийаллоҳу  анҳу  ривоят  қилади:  бир  куни

 

Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламга  ичимлик  берилди.  У  зот  сувни

 

ичдилар. Ўнг томонида ёш бола ўтирган эди, чап томонларида  ёши улуғ кишилар

 

бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш б олага қараб: “Сувни аввал

 

буларга беришимга рухсат берасанми?” дедилар. Шунда, ўша бола: “Йўқ, Аллоҳга

 

қасамки,  Сиздан  етишган  насибамни  ҳеч  кимга  бериб  қўймайман!”  деди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни унга узатдилар (Бухорий, 3/2451;

 

Муслим,  3/2030). Бу ёш бола буюк саҳоба, муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн

 

Аббос разийаллоҳу анҳу эди.

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ