Қурайш жамоасининг Абу Толиб ҳузурига иккинчи марта келиши
3 йил аввал 1846 siyrat.uz
Кейин улар Абу Толибнинг олдига яна бир марта келиб: «Эй Абу Толиб, сенинг орамизда ёшинг, шарафинг ва мавқеинг ҳурмати бор. Сендан жиянингни тийиб қўйишни сўраган эдик, бу ишни қилмадинг. Аллоҳга қасамки, биз ота-боболаримизни ҳақоратлаши, эътиқодларимизни бузуққа чиқариши ва илоҳларимизни айблашига бошқа чидаб тура олмаймиз. Ё сен уни тийиб қўясан, ёки икки томондан бири қолгунгача иккаланг билан ҳам ўзимиз курашамиз. Сен бу ишдан буткул узоқ тур» ёки шунга ўхшаш гапларни айтиб, чиқиб кетишди. Қавмининг бу адовати ва хусумати Абу Толибга жуда оғир ботди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қурайшликларга топширишни ҳам, у Зотни хорлатиб қўйишни ҳам сира истамас эди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Толиб орасида бўлиб ўтган гап-сўзлар
Мавзуга оид мақолалар