Робиъул-аввал ойининг 27-куни
- Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
- Ҳижрий 699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
- Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.

Шри-Ланка Республикаси Президенти Маҳинда Ражабҳа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган таълимот бутун мусулмон оламини саломатлик, бирдамлик ва ватан туйғусига тарғиб қиладиган ҳамда ирқий, диний ва инсонлар ўртасидаги зиддиятлардан сақлайдиган буюк асослардан эканини таъкидлади.
Шунингдек, Ражабҳа яна ўз сўзида давом этиб, Шри-Ланкада яшайдиган мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълимотларига мувофиқ ҳаёт кечиришлари бошқа инсонлар билан тинч-осуда ва биродарлик руҳида яшашга ўзининг катта таъсирини кўрсатаётганини ҳам зикр қилиб ўтди.
Шри-Ланка Республикаси Президенти Маҳинда Ражабҳа халқининг барчасини пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган таълимотга кўра бирдамлик, ўзаро самимийлик ҳамда эзгуликни лозим тутишга чақирди.
Манба: www.alukah.net
Абу Абдуллоҳ Тошқандий таржимаси