Қурайшнинг шошиб қолишлиги

1 ўн йил аввал 1891 siyrat.uz

Қурайшликлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай васф қилишлик хусусида шошиб қолган эдилар. Расулуллоҳ билан у Зотга эргашганларнинг орасига қандай кириш керак? Узоқлардан келиб уни танимоқчи бўлганларга қандай монеълик кўрсатилади? Нима қилишларини билишмас эди. Валид ибн Муғийра ёнида тўпландилар. Чунки Валид уларнинг энг кексаси эди. Ҳаж мавсуми яқинлашиб қолган эди. Валид уларга шундай деди: —Эй қурайшликлар! Ҳаж вақти етиб келди. Араб ҳожилари ўлкамизга оқиб кела бошлайди. Сизнинг бу ҳаммшаҳарингиз (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни айтмоқда) тўғрисида эшитишган. Сизлар унинг ҳақида бир фикрга келиб олинглар. Турли фикрлар айтиб, бир- бирингизни ёлғончига чиқариб қўйманглар. Ўрталарида узоқ тортишув бўлди. Эътироз этганлар, жавоб берганлар бўлди. Лекин улардан ҳеч бирининг фикри Ваълидга маъқул келмади. Охири унинг фикрини эшитишга қарор қилдилар. Валид ул Зот ҳақида энг ишончли сўз унинг сеҳргар эканлиги ва сеҳр билан отани боладан, болани отадан, қариндошни қариндошдан, эрни хотиндан ва оиласидан ажратаётганини гапириш керак, деди. Бу фикр ҳаммасига маъқул келди. Маккага келадиган йўлларнинг бўйида ўтиришиб, ҳажга келаётганларни ҳазрати Пайғамбардан эҳтиёт қилиб, унинг ҳолатини тушунтирардилар...




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ