Мусулмонларнинг Ҳабашистонга ҳижрати

3 йил аввал 2038 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг бошига тушган мусибатларни кўриб, ўзларини ҳимоя қилишликка  ожиз эканликларини англагач, уларга шундай дедилар: Агар Ҳабашистонга кетсангиз, у ерда бир подшоҳ бордир. Унинг ҳузурида ҳеч кимга зулм этилмайди. У  ер тўғрилик диёридир. Аллоҳ сизни шу онда бўлган қийинчиликлардан чиқаргунча, у ерда яшаб турасизлар. Бу гаплардан сўнг, мусулмонлардан бир гуруҳи Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Бу ҳижрат Исломдаги илк ҳижратдир. Биринчи гуруҳ ўн кишидан иборат эди. Бошлиқ қилиб Усмон ибн Маъзунни сайладилар. Абу Толибнинг ўғли Жаъфар ҳам Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Шундай қилиб, бирин-кетин Ҳабашистонга ҳижрат қилиб, у ерда бирлашдилар. Баъзилари хотинлари билан, баъзилари ёлғиз ўзлари ҳижрат қиллдилар. Ҳабашистонга ҳижрат қилганларнинг умумий сони саксон уч кишига етди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ