Ҳадар подшосининг қиссаси. Нўъмоннинг насаби, Ҳадар ҳақида икки оғиз сўз ва Адийнинг бу ҳақдаги шеъри

1 ўн йил аввал 1763 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: менга Халлод ибн Қурра ибн Холид ас-Садусий, Жанноддан ёки Куфадаги баъзи насаб олимларидан ривоят қилиб деди: айтишларича, Нўъмон ибн ал-Мунзир Ҳадар подшоси Сотирун авлодидандур. Ҳадар эса шаҳар баробарича келадиган Фурот дарёси бўйида жойлашган катта қалъа бўлиб, бу ҳақда Адий ибн Зайд шундай деган:

Ҳадарки, уни бу жойнинг соҳиби бино қилди,

Унга Дажла ва Хобур дарёларини ҳам олиб келди,

Уни мармар тошдан оҳак аралаштириб қурдирди.

Унинг чўққисида эса қушлар ин қурган эдилар,

Тақдир оқибат унга бевафолик қилди,

Натижада унинг мулки завол топди ва дарвозаси эгасиз қолди.

Бундан ташқари Абу Довуд ал-Иёдий ҳам мазкур қалъа тўғрисида шундай деган:

Ҳадарда ўлим унинг аҳли хожаси

Сотирун устига қуйилиб келди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ