26 шаъбон 1447
Зулҳижжа ойининг 2-куни

Ҳижрий 362-йил 2-зулҳижжа (милодий 973-йил 9-сентябр)

Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди. Айрим манбаларда Берунийни Кот шаҳрининг ташқарисида туғилган, шу сабабли уни “Беруний”, яъни “ташқарилик” деган тахаллус билан аташган дейишади.

Ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур олим Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. Ибн Ироқ астрономия, геометрия, математикага оид бир қанча асарлар ёзиб, шулардан 12 тасини Берунийга бағишлайди. Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади.

ХIХ асрдан бошлаб Европа ва Осиё мамлакатларида Беруний мероси билан қизиқиш янада кенг тус олди. Унинг асарлари лотин, француз, италян, немис, инглиз, форс, турк тилларига таржима этила бошланди. Беруний асарларига бағишланган европалик олимлар Ж.Рено, Э.Захау, Г.Зутер, Э.Видеман, К.Наллино, Ж.Сартон, Р.Райт, М.Меерхоф, осиё олимлари С.Х.Наср, М.Козим, С.Бараний, М.Низамуддин, Ш.Ялткай кабиларнинг китоблари, таржималари нашр этилди. Бу тадқиқотчилар Беруний ижодига жуда юқори баҳо бердилар.

19:13 / 15.08.2018
Аввалги мақола
Зулҳижжа ойининг 1-куни
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 24 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 23 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил кўприк жангида мусулмон лашкари саркарда Абу Убайд ибн Масъуд Сақафий бошчилигида, форслар эса Баҳман ибн Жозуя (Зул-Ҳожиб) қўмондонлигида тўқнашди. Жанг ниҳоятда оғир...
16:38 / 12-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 22 куни
ВоқеаларҲижрий 588 йил, милодий 1192 йил Салб юришлари якунида Салоҳиддин Айюбий билан Ричард I (Англия қироли) Рамла сулҳини туздилар. Учинчи салб юриши мақсадларига эриша олмагач, томонлар насроний...
12:19 / 10-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 21 куни
Ҳижрий 489 йил Рим папаси Урбан II Европа қўшинларини Константинополга йиғиб, биринчи салиб юришини бошлашни эълон қилди. Мақсад Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш эди. Ҳижрий 1333 йил Яманнинг Лаҳ...
12:15 / 09-февраль Батафсил...