Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флотининг Тулон портида қишлашига йўл очди.
Ҳижрий 993 йил, милодий 1585 йил Табриз (Сафавийлар пойтахти) усмонлилар қўлига ўтди; Табриз назорати тахминан 18 йил давом этди.
Ҳижрий 1299 йил, милодий 1882 йил Британия флоти Искандария қалъаларини икки кун бомбардимон қилди. Шаҳар оқ байроқ кўтарди; Аҳмад Урабий қўшинини Кафр ад-Дувворга чекиниб, қайта тузди.
Ҳижрий 1331 йил, милодий 1913 йил Британия ва Усмонлилар Форс кўрфази томонида чегараларни аниқлаш бўйича Кувайт, Қатар ва Баҳрайнга доир келишувни имзолади.
Ҳижрий 1360 йил, милодий 1941 йил Шоҳ Ризо Паҳлавий тахтдан воз кечиб, ўғли Муҳаммад Ризо Паҳлавийни шоҳ қилди.
Ҳижрий 1393 йил, милодий 1973 йил Қирол Файсал Табукда Шоҳ Абдулазиз ҳарбий шаҳарчасини очди.
Ҳижрий 1434 йил, милодий 2013 йил Мудофаа вазири Абдулфаттоҳ Сиси Мисрда сайланган президент Муҳаммад Мурсийни ағдарди. Адли Мансур вақтинчалик президент этиб қўйилди.
Ҳижрий 1438 йил, милодий 2017 йил Риёз саммити якунланди. АҚШ президенти ҳамда араб-ислом мамлакатлари етакчилари иштирок этди.
Ҳижрий 398 йил, милодий 1008 йил форсий шоир, Ҳирот шайхи Хожа Абдуллоҳ Ансорий таваллуд топди..
Ҳижрий 736йил, милодий 1336 йил Темурийлар салтанати асосчиси, буюк саркарда Амир Темур таваллуд топди.
Ҳижрий 105 йил, милодий 724 йил тўққизинчи Умавий халифаси Язид ибн Абдулмалик вафот этди.
Ҳижрий 1143 йил, милодий 1731 йил дамашқлик тасаввуф олими Абдул Ғаний Набулусий вафот этди.
Ҳижрий 1343 йил, милодий 1925 йил фаластинлик қози, ҳанафий фақиҳи, Муҳаммад Муниб Жаъфарий вафот этди.
Ҳижрий 1354 йил, милодий 1935 йил французларга қарши курашган суриялик миллий етакчи Иброҳим Ҳанану вафот этди..