23 рабиъус сони 1447
«Кампирлар жаннатга киришмайди»

33. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийи соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ансория кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени жаннатга киритсин», деди. «Кампирлар жаннатга киришмайди», дедилар. Аллоҳнинг Набийи соллаллоҳу алайҳи васаллам бориб намоз ўқидилар. Сўнг Оишанинг олдига қайтиб келдилар. Шунда Оиша: «У гапингиздан хафа бўлганга ўхшайди», деди. «Албатта, ўзи шундай: Аллоҳ агар уларни жаннатга киритса, қиз ҳолларида киритади», дедилар».

Табароний, Абуш-Шайх ва Байҳақий ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кампир келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени жаннатга киритсин», деди. «Ҳой, Умму Фулон! Кампирлар жаннатга киришмайди», дедилар. У йиғлаб қайтиб кетди. Шунда у зот айтдилар: «Унга кампир ҳолида у ерга кирмаслигининг хабарини беринг. Албатта, Аллоҳ айтадики: «Албатта, Биз уларни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокиралар қилдик. Тенгдош маҳбубалар қилдик».

Термизий «Шамоил»да келтирган.

* * *

34. Шарийд ибн Сувайд Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам(нинг уловлари)га мингашиб кетаётган эдим. Шунда у зот: «Умайя ибн Абу Солтнинг шеъридан бирор нарса биласанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Ҳийҳ!» дедилар. У зотга бир байт ўқиб бердим. «Ҳийҳ!» дедилар. Сўнг у зотга яна бир байт ўқиб бердим. «Ҳийҳ!» дедилар. Шундай қилиб у зотга юз байт ўқиб бердим».

Муслим ривоят қилган.

* * *

35. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У кишидан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шеърдан бирор мисол келтирармидилар?» деб сўрашди. «Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг шеъридан мисол келтирар эдилар. Мисол келтириб айтардилар: «Ва сен зодини бермаганнинг хабарини келтирур».

Термизий ривоят қилган.

36. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида юз марта бирга ўтирдим. У зотнинг саҳобалари шеър айтишар, жоҳилиятнинг ишларидан ҳар нарсаларни эслашар эди. У зот сукут сақлардилар. Гоҳида уларга қўшилиб табассум қилардилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

21:46 / 21.01.2024
Аввалги мақола
Сийрат
Сийрат уламолари ва улар қолдирган мерос
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
14:02 / 26-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Аллоҳнинг ҳузуридаги энг афзал пайғамбар
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ ش...
14:10 / 25-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари
قَالَ اللهُ تَعَالَى: وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُم مِّن كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُّصَدِّقٌ لِّمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنصُرُنَّه...
16:17 / 22-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Сийрат илмининг тарихий манбалари
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28 / 17-сентабрь Батафсил...