26 шаввол 1447
«Жонли нарсани нишон қилманглар»

99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлади».

Муслим ривоят қилган.

* * *

100. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жонли нарсани нишон қилманглар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

101. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Севинтиринглар, нафрат қилдирманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

102. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда бундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингизни силаи раҳм қила олиш даражасида ўрганинглар, чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

01:08 / 06.05.2024
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...