15 шаввол 1447
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари

عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ وَعَاتِقِهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Анасга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?» дедим.

«Сочлари тўлқинсимон: жуда жингалак ҳам, жуда силлиқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкаларининг ўртасида эди», деди».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ كَانَ يَضْرِبُ شَعَرُهُ مَنْكِبَيْهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِلَى أَنْصَافِ أُذُنَيْهِ. وَفِي أُخْرَى: إِلَى شَحْمَةِ أُذُنَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари елкаларига уриб турарди».

Бошқа бир ривоятда:

«Қулоқларининг ярмига»

Яна бошқа бир ривоятда:

«Икки қулоқларининг юмшоқ ерига», дейилган.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари баъзи вақтларда янги олдирган ва ўсган пайти эътиборидан қулоқларининг уст қисмида, баъзи вақтда қулоқларининг юмшоқ жойига баробар ва баъзида елкаларига тегиб турадиган ҳолатлар бўлгани келиб чиқади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يَسْدِلُونَ أَشْعَارَهُمْ، وَكَانَ الْمُشْرِكُونَ يَفْرُقُونَ رُءُوسَهُمْ، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يُحِبُّ مُوَافَقَةَ أَهْلِ الْكِتَابِ فِيمَا لَمْ يُؤْمَرْ بِهِ، فَسَدَلَ نَاصِيَتَهُ ثُمَّ فَرَقَ بَعْدُ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аҳли китоблар сочларини тушириб юришар эди. Мушриклар эса бошларидан фарқ очар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига амр қилинмаган нарсада аҳли китобларга мувофиқ иш қилишни яхши кўрар эдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешона сочларини тушириб юрдилар. Сўнгра, кейинроқ фарқ очдилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ўша пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар бутпараст мушриклар ва аввал самовий китобга эга бўлган яҳудий ҳамда насронийлар билан алоқада бўлар эдилар. Баъзи ишларда мазкур икки томондан бирини танлаш зарурати туғилиб қолар эди. Шунда мусулмонлар доимо аҳли китоблар томонини олар эдилар. Мисол учун, Рум ва Форс давлатлари уруш қилсалар, аҳли китоб бўлгани учун мусулмонлар румликларнинг тарафини олар эдилар. Чунки Ислом ҳам ана шу аҳли китоблар ишининг охирги ва мукаммал нуқтаси эди. Ўша вақтдаги аҳли китоблар ўз динлари ва илоҳий китобларини бузган бўлсалар ҳам мусулмонларга мушриклардан кўра яқинроқ эдилар. Шунинг учун ҳам:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига амр қилинмаган нарсада аҳли китобларга мувофиқ иш қилишни яхши кўрар эдилар».

Албатта, Аллоҳдан амр келган ишларда бошқаларнинг қилмишига ҳеч қандай эътибор йўқ. Аммо баъзи ишларда Аллоҳнинг амри йўқ бўлса, худди ўша ишни мушриклар бир хил, аҳли китоблар бошқа хил қиладиган бўлсалар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобларнинг услубини танлар эдилар. Жумладан, сочни тарашда:

«Аҳли китоблар сочларини тушириб юришар эди».

Яъни, аҳли китоблар пешоналаридан фарқ очмай сочларини олдинга тушириб юрар эдилар.

«Мушриклар эса бошларидан фарқ очар эдилар».

Яъни пешонадан фарқ очиб, сочни икки ён томонга тараш мушрикларнинг иши эди.

Бу масалада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга амр келмаган эди.

«Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешона сочларини тушириб юрдилар».

Бу билан аҳли китобларга мувофиқ иш тутиб, мушрикларга хилоф қилдилар. Вақти-соати етиб, у зотга Аллоҳ таолонинг амри келганда эса:

«Сўнгра, кейинроқ фарқ очдилар».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келган бир неча ривоятларга кўра, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини ювиб, сўнг фарқ очиб, тараб юрар эканлар.

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَدْ شَمِطَ مُقَدَّمُ رَأْسِهِ وَلِحْيَتِهِ، وَكَانَ إِذَا ادَّهَنَ لَمْ يَتَبَيَّنْ، وَإِذَا شَعِثَ رَأْسُهُ تَبَيَّنَ، وَكَانَ كَثِيرَ شَعَرِ اللِّحْيَةِ، فَقَالَ رَجُلٌ: وَجْهُهُ مِثْلُ السَّيْفِ؟ قَالَ: لَا، بَلْ كَانَ مِثْلَ الشَّمْسِ وَالْقَمَرِ، وَكَانَ مُسْتَدِيرًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларининг олд қисми ва соқоллари мошгуруч эди. Мойласалар билинмай қолар эди. Бошлари тўзиб турганда билинар эди. У зотнинг соқоллари қалин эди».

Бир киши:

«Юзлари қилич мисоли эдими?» деди.

«Йўқ. Қуёш ва ой мисоли эди. Думалоқ эди», деди у».

Муслим ривоят қилган.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 19-жузи


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

15:22
Аввалги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан бўлишлари
Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у кишининг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди. Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламн...
15:32 / 07-январь Батафсил...