22 рабиъус сони 1447
Сафар ойининг бешинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 1226 йил (милодий 1811 йил) – Миср волийси Муҳаммад Али Пошо мамлукларни йўқ қилиш учун ҳийла билан уларни Қоҳира қалъасига чақириб, оммавий қатлиом уюштирди. Бу воқеа мамлакат ичидаги тартибсизликларни бостириш мақсадида амалга оширилди.

Ҳижрий 1327 йил (милодий 1909 йил) – Усмонийлар давлати Австрия-Венгриянинг Босния ва Герцеговинани ўзига қўшиб олишини расман тан олди. Бунинг эвазига 2,5 миллион олтин лира товон олди. Шу билан Усмонийлар Боснияни бой берди.

Ҳижрий 1349 йил (милодий 1930 йиллар) – Британия билан тузилган шартнома орқали Ироқ қирол Файсал I бошчилигида мустақиллик эълон қилинди. Бироқ бу мустақиллик асосан сиёсий кўринишда бўлиб, амалда Британия таъсири давом этди.

Ҳижрий 1362 йил (милодий 1943 йил) – Жазоир сиёсий етакчиси Фарҳат Аббос халқига мустақиллик ҳақидаги тарихий мурожаатини эълон қилди. Бу мурожаат Жазоир озодлик ҳаракатининг бошланиш нуқтаси бўлди.

Ҳижрий 1377 йил (милодий 1957 йил) – Малайзия Британия мустамлакасидан озод бўлиб, ўз мустақиллигини эълон қилди.

Ҳижрий 1044 йил шофеий мазҳаби фақиҳи, яманлик Абдуллоҳ ибн Алавий ал-Ҳаддод таваллуд топди.

Ҳижрий 1301 йил асли ливанлик бўлган араб ёзувчиси, америкалик шоир, файласуф, рассом, араб-инглиз тилларида ижод қилган. Жуброн Халил Жубро таваллуд топди.

Ҳижрий 1349 йил – асли суриялик бўлган, америкалик режиссёр, «Умар Мухтор» ва «Рисолат» фильмлари билан машҳур бўлган Мустафо Аққод таваллуд топди.

Ҳижрий 36 йил – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирдоши Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон ибн Жобир ал-Абсий, ал-Маккий, ал-Ямоний розияллоҳу анҳу таваллуд топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мунофиқларнинг исмларини махфий айтганлар. Шу сабабли у «Соҳиб Сирри Расулиллаҳ» (Расулуллоҳнинг сирдоши) деб танилган.

Ҳижрий 634 йил – 7 асрнинг машҳур муҳаддис олимларидан Ибн Ясин, Абу Мансур Саид ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, ал-Баззар, ас-Саффар таваллуд топди.

19:38 / 03-август
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...