
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди.
Ҳижрий 1355 йил (милодий 1937 йил) Қирол Фаруқ Англиядан Мисрга қайтиб келди ва расман мамлакат подшоси сифатида тахтга ўтирди.
Ҳижрий 1429 йил (милодий 2008 йил) Қоҳиранинг Фотимийлар даври обидаси бўлган Ал Муиз кўчаси қайта таъмирланиб, ислом меъморий ёдгорлик музейи сифатида қайта очилди.
Ҳижрий 897 йил (милодий 1492 йил) мисрлик фақиҳ, муфассир, муҳаддис олим Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Алқамий таваллуд топди.
Ҳижрий 1129 йил (милодий 1717 йил) Усмонли давлатидаги йигирма олтинчи султон Мустафо 3 таваллуд топди.
Ҳижрий 275 йил (милодий 888 йил) Андалус амири Мунзир ибн Муҳаммад вафот этди.
Ҳижрий 1288 йил (милодий 1871 йил) Жазоир миллий озодлик кураши етакчиси Муҳаммад Муқрони вафот этди.