11 сафар
1447

Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга келишига изн сўрадилар. Икковлари ўша ўн кишига ҳам изн беришди. Расулуллоҳ ушбу ўн киши овқат тановул қилгани киришганда «Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар», дедилар. Улар овқатдан ейишди. Бундан ташқари яна саксон киши ҳам тановул қилди. Бу Расулуллоҳнинг зоҳирий мўъжизаларидан бири эди.
Имом Муслим ривояти.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.
10:31
49
Аввалги мақола
Сийрат
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31
Сийрат
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06.05.2024
Сийрат
91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03.05.2024
Сийрат
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
* * *...
20:07 / 26.04.2024
ٍКўп кўрилганлар