14 сафар 1447
Сафар ойининг ўн тўртинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 16 йил 14 сафар куни (милодий 637 йил 18 март) Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар аскарлари «Мадоин» жангида форслар устидан ғалаба қозондилар ва пойтахтни қўлга олиб, форс давлати ҳукумронлигига чек қўйдилар.

Ҳижрий 656 йил 14 сафар куни (милоди 1258 йил 26 февраль) Аббосийлар давлатининг охирги халифаси Мустаъсим биллаҳ Бағдод қулаганидан сўнг Ҳулакунинг буйруғи билан қатл қилинди.

Ҳижрий 1198-йил 14 сафар куни (милодий 1784 йил 8 январь) Усмонлилар давлати Қирмни Россияга қарашли минтақа эканини эътироф қилишга мажбур бўлди. Қирм бундан аввал Усмонлилар давлатига 296 йил қарам бўлган.

Ҳижрий 973 йил (милодий 1565 йил) Усмонлилар Малта оролини қамал қилишдан воз кечди. Қамал пайтида 8000 усмонли ҳалок бўлди, бунга жавобан 8500 испан аскари йўқ қилинди.

Ҳижрий 1094 йил(милодий 1683 йил) Усмонли давлати Венеция билан Истанбул шартномасини имзолади. Шартномага кўра, Венеция 250,000 олтин танга жарима тўлашга мажбур бўлди.

Ҳижрий 1220 йил (милодий 1805 йил) Умумхалқ ҳаракати етакчиси Умар Макрам Усмонли ҳокими Хуршид Пошога қарши исён бошлаб, уни ҳокимиятдан четлатди ва Муҳаммад Алий Пошони Миср ҳокими қилиб тайинлади.

Ҳижрий 1245 йил (милодий 1829 йил) Усмонлилар Европанинг асосий давлатлари томонидан қабул қилинган Лондон шартномасини қабул қилишга мажбур бўлди. Бу шартнома мустақил Юнон автономиясини барпо этиш ва усмонли султонига солиқ тўлашни назарда тутарди.

Ҳижрий 1247 йил (милодий 1831 йил) Усмонли султони Маҳмуд II Тунис волийси Ҳусайн Пошога янчарларни тарқатиш ва давлатни модернизация қилиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш буйруғини берди.

Ҳижрий 1371 йил (милодий 1952 йил) Буюк Британия Сувайш канали ҳудудини босиб олди. Бу ҳаракат Миср парламентида бош вазир Мустафо Наҳҳос томонидан Миср ва Британия ўртасидаги иттифоқ шартномасини бир томонлама бекор қилиш қарорига мувофиқ амалга оширилди. Бу қарорга халқнинг кучли босими сабаб бўлган, чунки шартнома Мисрга тўлиқ мустақиллик бермаган эди.

Ҳижрий 1402 йил (милодий 1981 йил) Машҳур боксчи Муҳаммад Али Клай охирги жангини ўтказди ва боксдан кетишини эълон қилди.

Ҳижрий 656 йил (милодий 1258 йил) Абдуллоҳ ал-Мустаъсим биллоҳ Боғдоддаги сўнгги Аббосий халифаси Ҳулагу томонидан қатл этилди.

16:50
Аввалги мақола
Сафар
Сафар ойининг ўн тўртинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 16 йил 14 сафар куни (милодий 637 йил 18 март) Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар аскарлари «Мадоин» жангида форслар устидан ғалаба қозондилар ва пойтахтни қўлга олиб, фо...
Сафар
Сафар ойининг олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 8 йил (милодий 629 йил) Муъта жанги бошланди. Бу жанг Шом сарҳадида бўлиб ўтган ва у ерда Ислом лашкарлари илк бор Византия қўшинлари билан тўқнаш келган. Ушбу жангда Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу...
16:10 / 31-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 1226 йил (милодий 1811 йил) – Миср волийси Муҳаммад Али Пошо мамлукларни йўқ қилиш учун ҳийла билан уларни Қоҳира қалъасига чақириб, оммавий қатлиом уюштирди. Бу воқеа мамлакат ичидаги тартибси...
19:38 / 03-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг саккизинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 180 йил сафар ойининг саккизинчи куни (милодий 796 йил 23 апрель) Ҳакам ибн Ҳишом отаси Ҳишом ибн Абдулҳамид вафотидан сўнг 26 ёшида Андалус тахтига ўтирди. Ҳакам ибн Ҳишом ҳижрий 154 йил (мило...
18:59 / 02-август Батафсил...