19 Рамазон 1447
Жумодал-аввал ойининг 1 куни

Ҳижрий 297 йил, милодий 909-910 йиллар Мағрибда Фотимийлар давлати эълон қилинди.

Ҳижрий 954 йил, милодий 1547 йил Султон Сулаймон Қонуний даврида Усмонлилар давлати билан Австрия қироли Фердинанд ўртасида сулҳ тузилди. Томонлар беш йиллик сулҳга келишди, шартга кўра Австрия қироли йилига 30 минг дукат хирож тўлайдиган бўлди.

Ҳижрий 1047, милодий 1637-1638 йил Мағриб султони Муҳаммад аш-Шайх ас-Сағир билан Англия қироли Чарлз II ўртасида шартнома имзоланди.

Ҳижрий 1080, милодий 1669-1670 йил Венецияликлар Крит оролидаги «Кандия» қалъаси калитларини усмонлиларга топширди. Шундай қилиб, Венеция билан 24 йил давом этган уруш якунланди. Бу урушда 130 минг усмонли ҳалок бўлди.

Ҳижрий 1287 йил милодий 1870 йил Али Муборак Миср миллий кутубхонасининг (Дарул кутуб aл Мисрийя) илк қонун ва низомини тузди. Шу асосда Дарул кутуб ташкил этилиб, Миср тарихида янги босқич бошланди.

Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Амин Бей ибн Муҳаммад ал-Ҳабиб Тунис тахтига ўтирди.

Ҳижрий 1375 йил, милодий 1955-1956 йил Бенғозида Ливия университети ташкил этилди. Бу Ливиядаги биринчи университет бўлди.

Ҳижрий 1382 йил, милодий 1962-1963 йиллар мустақилликдан сўнг Жазоирнинг илк ҳукуматига Аҳмад Бин Белла бошчилик қилди. Ҳижрий 1417 йил милодий 1996-1997 йиллар Босния ва Герсеговинада урушдан кейинги сайловларда Алижа Иззетбегович ғолиб бўлиб, президентлик лавозимини эгаллади.

Ҳижрий 1328 йил, милодий 1910-1911 йил Азҳар шайхи Абдул Ҳалим Маҳмуд таваллуд топди.

Ҳижрий 604 йил. Милодий 1207-1208 йилларда Андалуслик шоир, муфассир ва муҳаддис Абу Имрон ал Мирталлий, вафот этди.

Ҳижрий 1399 йил, милодий 1979 йил суриялик шоир, мусулмон олими Бакрий ал Ҳалабий вафот этди.

Ҳижрий 1433 йил, милодий 2012 йил Сомали президенти Абдуллоҳ Юсуф Аҳмад вафот этди.

 

 

20:36 / 17.10.2025
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...