13 Рамазон 1447
Жумадул-аввал ойининг 10 куни

Ҳижрий 36 йил, милодий 656 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан Усмон розияллоҳу анҳунинг қотилининг қасосини талаб қилиб чиққанлар яъни, Толҳа, Зубайр ва Оиша розияллоҳу анҳумлар ўртасида «Жамал» воқеаси бўлди. Икки тараф Басрага яқин жой ҳисобланган «Хориб» деган жойда тўқнашди. Туя атрофида қурбонлар ортиб бораётганини кўрган Али розияллоҳу анҳу уни сўйишга буюрдилар ва бу билан жангни тўхтатишга муваффақ бўлдилар. Шунинг учун бу жанг тарих китобларида «Жамал» воқеаси номи билан номланди.

 

Ҳижрий 1339 йил, милодий 1921 йил Анқарадаги миллий мажлис асосий қонунни (конституцион асос) қабул қилди. Унда халқ суверенитети, умумий овоз бериш йўли билан парламент сайлаш, жавобгар ҳукумат ва кенг ваколатли республика президенти тамойиллари белгиланди. Бу чоралар Усмонли султонлигини тугатиш ва қарийб  асрлик халифалик давлатини бекор қилиш жараёнининг бошланиши бўлди.

 

Ҳижрий 1432 йил, милодий 2011 йил Миср бош прокурори собиқ президент Ҳусни Муборак ва унинг икки ўғли Ало ва Жамолни 15 суткага ҳибсга олишга қарор қилди. Уларга бойлик орттириш, мансабдан фойдаланиш ва намойишчиларни ўлдиришга ундаш каби айбловлар бўйича тергов очилди.

 

Ҳижрий 1443 йил, милодий 2021 йил ЮНЕСКО араб ёзувини 16 та араб давлати номидан «Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхати»га киритди. Бу рўйхатга киритиш 2021 йил 14 декабрь санасида тасдиқланди. Ариза Саудия Арабистони бошчилигида, бошқа араб давлатлари билан биргаликда берилган.

 

Ҳижрий 36 йил, милодий 656 йил Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ва Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳулар жаннат билан башорат қилинган ўн кишидан бири бўлди.

 

Ҳижрий 458 йил, милодий 1066 йил «ас-Сунан ал-Кубро» («Байҳақий сунанлари») асари билан машҳур бўлган, ҳадис ва фиқҳ имомларидан бири Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий вафот этди.

 

Ҳижрий 660 йил, милодий 1262 йил шофеъий мазҳаби фақиҳларидан Изз ибн Абдус Салом. Сунний вафот этди.

 

Ҳижрий 1426 йил, милодий 2005 йил фаластинлик математик олим Салим Ҳана Хамис вафот этди.

 

 

 

 

 

14:59 / 31.10.2025
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...