عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ «وَمَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ الأَذَانَ والإِقَامَةَ: اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ
مَقَاماً مَحْمُوداً الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ».
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганида: «Аллохумма! Робба ҳазиҳид даъватит таамма, вассолатил қоима, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийла. Вабъасҳу мақомам Маҳмуданиллазий ваъадтаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Маъноси: «Ушбу тугал азоннинг ва тўкис намознинг Рабби -Муҳаммадга васила* ва фазилат* бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми Маҳмуд»да* тирилтиргин».
* Васила жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига берилмаса, кимга ҳам бериларди?!
*Фазилат бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар ушбу дуодаги «фазила» сўзини жаннатдаги бир мақом ҳам дейишган.
*«Мақоми Маҳмуд» «мақталган мақом» Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Раббингиз сизни мақоми маҳмудда тирилтирса» деган ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақомидир.
«Далоилул хойрот» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 13 февралдаги 03-07/1003-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.