26 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 7 куни

Ҳижрий 12, милодий 633-634 йил Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Шомни фатҳ этиш учун халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу  юборган тўрт лашкардан бирига қўмондон бўлиб, Мадинадан чиқди.

Ҳижрий 1376, милодий 1956-1957 йил Миср Сувайш каналини яна очди. (Исроил қўшинлари Синай ва Ғазодан буткул чиқиб кетгач).

Ҳижрий 1383, милодий 1963-1964 йил Жамол Абдул Носир Исроилнинг Иордания дарёси сувини буриш режаларига қарши фавқулодда Араб саммити чақиришга даъват этди.

Ҳижрий 1399, милодий 1978-1979 йил Марокашнинг Фес шаҳрида Қуддус қўмитасининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Ҳижрий 637, милодий 1239-1240 йил салжуқий даври олими, мутакаллим ва машҳур қози Аҳмад ибн Халил Хувий вафот этди.

Ҳижрий 1215, милодий 1800-1801 йил ироқлик фақиҳ ва шоир Аҳмад Аттор вафот этди.

Ҳижрий 1362, милодий 1943-1944 йил саудиялик моликий мазҳаби фақиҳи, шоир ва тужжор Абдулазиз ибн Солиҳ Алажий вафот этди.


10:12 / 26-январь
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 6 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...