وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ يَخْشَعْ»، فَقِيلَ: بِمَ تُوجَدُ - أَوْ قِيلَ: بِمَ تُنَالُ وَتُكْتَسَبُ؟ قَالَ: «بِصِدْقِ الحُبِّ فِي اللَّهِ»، قِيلَ: وبِمَ يُوجَدُ حُبُّ اللَّهِ - أَوْ بِمَ يُكْتَسَبُ - فَقَالَ: «بِحُبِّ رَسُولِهِ، فَالْتَمِسُوا رِضَاءَ اللَّهِ وَرِضَاءَ رَسُولِهِ فِي حُبّهِمَا .
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Баъзи мўминларни Аллоҳдан қўрқадиган ва баъзиларини Аллоҳдан қўрқмайдиган ҳолда кўрамиз. Бунга сабаб нима?» деб айтилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон ҳаловатини топса, Аллоҳдан қўрқувчидир. Ким топмаса, Аллоҳдан қўрқувчи эмас», дедилар. «Унда нима қилиб бу нарсаларга эришиб, қўлга киритилади? дейилганида, у зот: «Аллоҳнинг йўлидаги ҳақиқий севгида», дедилар.
Яна: «Аллоҳ муҳаббати қандай эришиб, қўлга киритилади?», дейилганида, у зот: «Расулининг муҳаббати билан. Аллоҳ ва Расулининг ризосини уларга муҳаббат қўйиш билан ахтаринглар», дедилар».
«Далоилул хойрот» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 13 февралдаги 03-07/1003-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.