Ҳижрий 958, милодий 1551-1552 йиллар Усмонли флоти Турғут Бек бошчилигида Ливия – Ғарбий Триполи портини эгаллади. У ер тахминан 40 йил Ёҳанно рицарлари (Малта рицарлари) назоратида бўлган.
Ҳижрий 1197, милодий 1782-1783 йил Жазоирдаги усмонли денгиз кучлари Жазоир портларига қўшин туширмоқчи бўлган 75 та испан ҳарбий кемасини тарқатиб юборди.
Ҳижрий 1286, милодий 1869-1870 йил Хидив Исмоил Сувайш каналини Исмоилия шаҳрида катта тантана билан очди (кўплаб европалик подшоҳ ва шаҳзодалар иштирок этган).
Ҳижрий 1299, милодий 1881-1882 йиллар Британия ҳукумати расмий равишда Мисрни босиб олиш қарорини чиқарди.
Ҳижрий 1337, милодий 1918-1919 йил Мисрлик етакчи Саъд Зағлул Париждаги тинчлик конференциясига Миср устидан британ ҳомийлигини тан олгани ва араб юртларини Британия-Франция ҳимоясида қолдиргани учун норозилик меморандумини юборди.
Ҳижрий 1398, милодий 1978-1979 йил Яман Араб Республикаси Таъсис халқ мажлиси Али Абдуллоҳ Солиҳни президент этиб сайлади.
Ҳижрий 1409, милодий 1988-1989 йиллар Исроил Табо ҳудудидан чиқиб кетди. Миср Табо устидан назоратни қайтариб олди (тахминан 3 йил давом этган низодан сўнг).
Ҳижрий 1411, милодий 1990-1991 йиллар Кувайт амири шайх Жобир Аҳмад мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолатни 3 ойга жорий этди ва шайх Саъд Абдуллоҳни ҳарбий ҳоким этиб тайинлади.
Ҳижрий 1238, милодий 1822-1823 йил Усмонли султони Абдулмажид I таваллуд топди.
Ҳижрий 672, милодий 1273-1274 йиллар андалуслик тилшунос олим Ибн Молик вафот этди.
Ҳижрий 1404, милодий 1983-1984 йиллар Ливия собиқ қироли Идрис Санусий вафот этди.