3 шаввол 1447
Шаъбон ойининг 15 куни

Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.

Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.

Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже» (Prince Eugene) Батарфародин жангида Усмонлиларни енгди. Қўмондон Турк Аҳмад Бек ҳалок бўлди. Усмонли қўшини тарқалиб кетгани мағлубиятга сабаб бўлди.

Ҳижрий 1242, милодий 1827 йил Султон Маҳмуд II «Тиб хона Омира» (ҳарбий тиббиёт коллежи)ни очди. Дарслар француз тилида олиб борилди.

Ҳижрий 1274, милодий 1858 йил Ҳиндистоннинг сўнгги мусулмон императори Баҳодиршоҳ Зафар тахтдан ағдарилди ва сургун қилинди. Шу билан 8 асрлик мусулмон ҳукмронлиги якунланди.

Ҳижрий 1294, милодий 1877-1878 йиллар Ғози Аҳмад Мухтор Пошо рус қўшинларига қарши урушда ғалаб қозонди. Абдулҳамид II уни «Ғози» унвони билан тақдирлади.

Ҳижрий 1337, милодий 1919 йил Абдулазиз Ол Сауд қўшинлари Туроба жангида Ҳусайн ибн Али (Шариф Ҳусайн) кучларини тор-мор қилди.

Ҳижрий 1338, милодий 1920 йил Буюк Британия Ироқ устидан мандатни эълон қилди.

Ҳижрий 1349, милодий 1931 йил Италиянинг фашист қўшинлари Ливия Куфра воҳасини босиб олди.

Ҳижрий 1428, милодий 2007 йил Туркия парламенти учинчи турда Абдуллоҳ Гулни президент этиб сайлади.

Ҳижрий 255, милодий 869 йил Муҳаммад ибн Ҳасан Маҳдий таваллуд топди.

Ҳижрий 476, милодий 1083 йил моликий қозиси, фақиҳ ва тарихчи Қози Иёз таваллуд топди.

Ҳижрий 852, милодий 1448-1449 йил шофеъий мазҳаби олими, қози Ибн Фарфур Димашқий таваллуд топди.

Ҳижрий 1030, милодий 1620-1621 йил яманлик фақиҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр Шиллий таваллуд топди.

Ҳижрий 1217, милодий 1802-1803 йиллар муфассир, муҳаддис, фақиҳ, адиб ва шоир Маҳмуд Ўлусий таваллуд топди.

Ҳижрий 1386, милодий 1967 йил ироқлик фақиҳ ва даъватчи Амжад Заҳҳовий вафот этди.


18:41 / 03-февраль
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...