24 шаъбон 1447
Шаъбон ойининг 21 куни

Ҳижрий 489 йил Рим папаси Урбан II Европа қўшинларини Константинополга йиғиб, биринчи салиб юришини бошлашни эълон қилди. Мақсад Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш эди.

Ҳижрий 1333 йил Яманнинг Лаҳж ҳудудида Дукайм жанги бўлди. Усмонли-Яман кучлари инглизларга суяниб турган Лаҳж султони Али ибн Аҳмад қўшинини енгиб, шаҳарни эгаллади.

Ҳижрий 1342 йил Ироқ Подшолигида Таъсис мажлиси ишини бошлайди.

1383-ҳижрий — Шимолий Яман учун муваққат конституция эълон қилинади.

Ҳижрий 1389 йил Ливан ҳукумати билан Фаластин Озодлик Ташкилоти ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланди.

Ҳижрий 1399 йил Ироқ президенти Аҳмад Хасан Бакр истеъфо беради. Ҳокимият тепасига Саддам Ҳусайн келади.

Ҳижрий 1402 йил  Подшоҳ Холид вафотидан сўнг, шаҳзода Фаҳд Саудия Арабистони подшоси бўлади.

Ҳижрий 506 йил тарихчи ва насабшунос олим Абу Саъд Самъоний таваллуд топади.

Ҳижрий 1208 йил ал-Азҳарнинг ўн биринчи шайхи Аҳмад Арусий вафот этади.

Ҳижрий 1402 йил Саудия Арабистони подшоси Холид ибн Абдулазиз вафот этади.

 

 

12:15 / 09-февраль
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 20 куни
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 22 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 22 куни
ВоқеаларҲижрий 588 йил, милодий 1192 йил Салб юришлари якунида Салоҳиддин Айюбий билан Ричард I (Англия қироли) Рамла сулҳини туздилар. Учинчи салб юриши мақсадларига эриша олмагач, томонлар насроний...
12:19 / 10-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 21 куни
Ҳижрий 489 йил Рим папаси Урбан II Европа қўшинларини Константинополга йиғиб, биринчи салиб юришини бошлашни эълон қилди. Мақсад Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш эди. Ҳижрий 1333 йил Яманнинг Лаҳж...
12:15 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 20 куни
Ҳижрий 852, милодий 1448 йил Султон Мурод II Европа иттифоқига қарши Косово жангида ғалаба қозонди.Ҳижрий 987, милодий 1579 йил Усмонли давлатининг бош вазири Соколлу Меҳмед пошо Истанбулда суиқасд оқ...
18:13 / 09-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 17 куни
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль Батафсил...