12 шаввол 1447
Шаъбон ойининг 23 куни

Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил кўприк жангида мусулмон лашкари саркарда Абу Убайд ибн Масъуд Сақафий бошчилигида, форслар эса Баҳман ибн Жозуя (Зул-Ҳожиб) қўмондонлигида тўқнашди. Жанг ниҳоятда оғир бўлди, Абу Убайд шаҳид бўлди. Қўмондонликни Мусанна ибн Ҳориса олди. Бу сафар мусулмонлар ғалаба қозониша олмади.

Ҳижрий 489 йил, милодий 1096 йил «Камбағаллар юриши» (биринчи салб юришидан олдин бошланган тўда юриш) йўлга чиқди. Халқ салб юриши 1096 йил апрелдан октябргача олти ой давом этган ва биринчи салб юришининг бошланиши эди. Уруш Валтер Санс Авоир ва Пер Лермит бошчилигидаги салбчилар қўшинлари билан Анадолу Салжуқийлар султонлиги ўртасида бўлиб ўтди. Салбчилар қўшини Анадолунинг шимоли-ғарбий қисмида Қилич Арслан I бошчилигидаги Салжуқийлар қўшини томонидан мағлубиятга учради.

Ҳижрий 492 йил, милодий 1099 йил Қуддус салбчилар қўлига ўтди. 40 кунлик қамалдан сўнг шаҳар қулади. Салбчилар кириб, мусулмонларни, православ насронийларни ва яҳудийларни қирғин қилган.

Ҳижрий 1339 йил  милодий 1921 йил Француз маъмурлари тунислик курашчи Абдул Азиз Саълабийни бир неча ойлик қамоқдан кейин озод қилди.

Ҳижрий 1365 йил, милодий 1946 йил сионист ер ости гуруҳи Иргун Қуддусдаги «Кинг Давид» меҳмонхонасини портлатди. 91 киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди.

Ҳижрий 1388 йил милодий 1969 йил Кувайтда жамоат жойларида бир неча бомба портлади. Ҳодиса Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ташрифи вақтига тўғри келди.

Ҳижрий 1406 йил, милодий 1986 йил Синан Ҳасани Югославия Президенти этиб сайланди. Мамлакат тарихида биринчи мусулмон президент бўлди.

Ҳижрий 1409 йил, милодий 1989 йил Фаластин Миллий Кенгаши 20-сессияда Ёсир Арофатни Фаластин давлати раҳбари сифатида якдил қўллади.

Ҳижрий 1363 йил, милодий 1944 йил марокашлик фақиҳ, шоир Аҳмад Сукайриж вафот этди.

Ҳижрий 1424 йил, милодий 2003 йил Босния ва Герсеговинанинг биринчи президенти Алижа Изетбегович вафот этди.

16:38 / 12-февраль
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 22 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...