26 шаввол 1447
Набий алайҳиссаломга салавот

قَالَ اللهُ تَعَالَى: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا


Аллоҳ таоло:

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон ‎‎келтирганлар! (Сиз ҳам) унга салавот айтинг ва салом йўлланг», деган («Аҳзоб» сураси, 56-оят).

Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, ҳатто Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «салавот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, «дуо» маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади.

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.

Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлари у зоти бобаракотнинг ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади.

Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлари эса улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.

Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.

Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб дуо қилиб туришар экан.

Ояти каримада таъкидли хабардан кейин мўминларга:

«Эй иймон келтирганлар! (Сиз ҳам) унга салавот айтинг ва салом юборинг», деб амр қилинмоқда.

Бу амрга биноан, ҳар бир мўмин учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз «Умр давомида бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ҳар зикр қилинганида бир марта салавот айтиш керак», деганлар.

Амалда эса охиргиси – ҳар доим номлари зикр қилинганида салавот айтиш урф бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни амр қилган экан, бу салавот қандай қилиб айтилади, деган савол пайдо бўлиши табиий. Жумладан, ушбу оят нозил бўлганидан кейиноқ саҳобаи киромларда худди шу савол пайдо бўлган.

Баъзи кишиларда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи салавот айтиб турса, Унинг фаришталари салавот айтиб турса, мўминларнинг салавотига нима ҳожат бор?» деган савол пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Бу муҳтамал саволга жавоб шу: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўминларнинг салавотларига эҳтиёжлари йўқ. Балки мўминлар у зотга салавот айтишга муҳтождирлар. Улар ушбу салавотлари ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаб, савоб оладилар. Дуолари қабул бўлади. Муродларига етадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 35-жуз


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


 


 

18:14
Аввалги мақола
Саловотлар
Набий алайҳиссаломга салавот
قَالَ اللهُ تَعَالَى: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًاАллоҳ таоло:«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришт...
Саловотлар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم : «مَنِ القَوِيُّ فِي الْإِيْمَانِ بِكَ؟» فَقَالَ: «مَنْ آمَنَ بِي وَلَمْ يَرَنِي، فَإِنَّهُ مُؤْمِنٌ بي عَلَى شَوقٍ مِنْهُ وَصِدْقٍ فِي مَحَبَّتيِ؛ وَعَلَام...
12:18 / 03-апрел Батафсил...
Саловотлар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ آلُ مُحَمَّدٍ الذين أُمِرْنَا بِحُبِّهِمْ وَإِكْرَامِهِمْ وَالبرور بهم؟» فَقَالَ: «أَهْلُ الصَّفَاءِ وَالْوَفَاءِ؛ مَنْ آمَنَ بِي وَأَخْلَصَ» ، فقيلَ:...
16:45 / 13-февраль Батафсил...
Саловотлар
Салавот
 ذكر ابن الجوزي في البستان: ذكر عَن بعض الصَّالِحِين انه قَالَ: كَانَ لي جَار نساخ فَمَاتَ فرايته فِي الْمَنَامِ فِي حَالَة حسنه، فقلت لَهُ: مَا فعل الله بك فقَالَ: غفر لي على مَا كَانَ مني فقلت....
17:24 / 22-январь Батафсил...