Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Абдуллоҳ ибн Усома ибн ал-Ҳодий
ал-Лайсийнинг айтишича, унга Муҳаммад ибн Иброҳим ибн
ал-Ҳорис ат-Таймий шундай деган экан: бир куни Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу ва Валид ибн Утба ибн Абу Суфён ўртасида Зу-л-Марва деган жойда қўлга киритилган ўлжа туфайли низо чиқди. Валид ўша вақтда Муовиянинг Мадина шаҳридаги амири эди. Шунда Валид амирлигидан фойдаланиб Ҳусайнга тегишли ҳақни олиб қўймоқчи бўлди. Ҳусайн эса: «Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтаманки, ё ҳаққимни берасан ё қиличимни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига бориб, Ҳилф ал-Фудул аҳлини чақираман», – деди. Шу пайт Валиднинг олдида ўтирган Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр: «Қасамки, агар Ҳусайн шундай қилса, мен ҳам қиличимни қўлга оламан. Сўнг унинг ҳаққи ундирилмагунича ёнида тураман ёки ҳар иккимиз ҳам бирга ўламиз», – деди. Бу гап Мисвар ибн Махрамага етиб борганда, у ҳам шундай қасам ичди. Бу воқеа Абдураҳмон ибн Усмон ибн Убайдуллоҳ ат-Таймийга етиб борганида, у ҳам шундай қасам ичди. Бу хабарни эшитган Валид ибн Утба Ҳусайн розияллоҳу анҳуга ҳаққини беришга мажбур бўлди.
Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Абдуллоҳ ибн Усома ибн ал-Ҳодий ал-Лайсий Муҳаммад ибн Иброҳим ибн ал-Ҳорис ат-Таймийдан нақл қилиб деди: Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманоф, Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам Абдул-лоҳ ибн аз-Зубайрни ўлдирганидан сўнг унинг олдига келган. Муҳаммад ибн Жубайр Қурайш ичидаги энг олим киши эди. Абдулмаликнинг олдига кўп одам тўпланган вақтда Жубайр унинг олдига кириб: «Эй Абу Саид, биз билан сиз, яъни Бани Абдушамс ва Бани Навфаллар Ҳилф ал-Фудулда йўқмидик?» – деди. У: «Сен яхшироқ биласан», – деб жавоб берди. Жубайр шунда: «Менга сен айт, эй Абу Саид!» – деди. Шунда у: «Қасамки, йўқ. Биз билан сизлар бу иттифоқдан чиқиб кетган эдик», – деди. Жубайр эса: «Тўғри айтдинг», – деди.