
Абдулмутталибнинг қизи София отаси учун йиғлаб шундай деди: Ярим тунда йўл ўртасида (бир тепаликда) туриб (ўлим хабарини айтиб) йиғлаётган киши (аёл)нинг овози кўзларимдан ёш оқизди. Шу пайт кўзларимдан оқаётган ёшлар инжу доналаридек ёноқларимдан думалаб туша бошлади. Бу нола саховатли, кўнгли тўқ қул (фақир-мискинлар)га катта фазл-марҳаматли бўлган зот учун. Барчага эзгулик улашган, олий мартаба ва (юксак) шарафнинг меросхўри, «Шайбат ал-хайр» деб аталувчи отанг, яъни отам учундир. Жанг майдонларида (яъни ҳаётнинг оғир-аччиқ пайтларида ҳам) орқага чекинмайдиган ва аянчли ҳолларда ҳам ҳеч кимга суянмай ростлик билан турувчи кишига (ёш тўкди). Қулочи кенг (басавлат) кўркам (яъни ҳайбатли), қавми орасида хурмат ва обрўли кишига (ёш тўкди). Уйи мусофирлар учун доимо очиқ, ўзи эса бағрикенг, қаҳатчилик кезлари оғир аҳволга тушганлар учун баракали ёмғирдек бўлган зотга (йиғлади). Эҳсон қилиб толиқмайдиган, бениҳоя жўмард, қуллару қул эгаларига ҳам бирдек саҳоват қилувчи (киши)га (йиғлади). Олийжаноб, қўли очиқ, серэҳсон ва шавкатли кишилар орасида ўта мулойими бўлган (киши)га (йиғлади). Бирор кимса азалий бахти туфайли боқий қолганида эди, лекин бу дунёда абадий қолиш имкони йўқ-да. Борди-ю, шундай бўлганида, аслзода-поклиги ва улуғлиги боис (Абдулмутталиб боқий қолган бўлур эди).