27 сафар 1447
Зубайрнинг мағлубият сабабини зикр этиши
 

Ибн Исҳоқ: Сўнг Аллоҳ мусулмонларга ёрдамини туширди ва ўз ваъдасини бажарди. Мусулмонлар қиличлари билан мушриклар­ни ўлдира бошладилар ва уларнинг қўшинини парчалаб юбордилар. Мушрикларнинг мағлубиятида шубҳа йўқ эди.

Ибн Исҳоқ: Менга Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр отаси Аббоддан, у Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрдан, у Зубайрдан сўзлаб, деди: «Аллоҳга қасамки, мен Ҳинд бинт Утба ва унинг дугона­лари этакларини кўтариб олиб, қочиб кетаётганларида Ҳинднинг оёғидаги тақинчоқларни кўрганман. Уларни асирга туширишимизга оз қолганди.Биз қавмни қароргоҳдан узоқлаштириб турганимизда, бирдан ўқчилар орқа томонимизни отлиқларга бўшатиб қароргоҳга ёпирилишди. Отлиқлар орқа тарафимиздан ҳужум қилди. Шунда кимдир: «Билиб олинг! Муҳаммад ўлдирилди!» – деб қичқирди. Биз душманнинг барча туғдорларини қатл этиб, унга ҳеч ким яқин кела олмаётган бир пайтда ортга чекиндик. Душман эса бизга бостириб келарди.

Ибн Ҳишом: Ҳалиги қичқирган шайтон эди.

 
07:01 / 29.03.2013
Кейинги мақола
Малавон салавоти
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...