Робиъул-аввал ойининг 22-куни
- Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
- Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.

Унинг қилган даъватлари сабабидан қурайшнинг ашрофларидан кўпчилик мусулмон бўлди. Бу кишилар жамиятда ўз ўринларига эга бўлган кишилар эдилар. Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа ибн Убайдуллоҳ каби. Ҳазрати Абу Бакр бу кишиларни Расулуллоҳ ҳузурларига келтирди ва барчалари мусулмон бўлдилар. Шулардан сўнгра қурайшнинг ичида ижтимоий мавқейи яхши бўлган бошқа кишилар ҳам Исломни қабул қилдилар. Абу Убайда ибн Жарроҳ, Ақрам ибн Абу Арқам, Усмон ибн Мазъун, Убайда ибн Хорис ибн Муталлиб, Саид ибн Зайд, Хабоб ибн Арт, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, Аммор ибн Ёсир, Суҳайб ва бошқалар... (розияллоҳу анҳум ) Эркак ва хотинлардан гуруҳ-гуруҳ бўлишиб Исломга киришарди. Шундай қилиб, Маккада фақат Ислом ҳақида гапириша бошлашди.