Робиъул-аввал ойининг 22-куни
- Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
- Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.

Қурайшликлар Расулуллоҳни тилларидан туширмай, ҳар ерда ва ҳар замон ул Зот ҳақида гапирардилар. Бир- бирлари билан гаплашишганда уни ёмонлашарди. Қурайшликлар Абу Толибнинг ҳузурига иккинчи бор келишиб шундай дедилар: —Эй Абу Толиб! Орамизда мавқейинг ва шарафинг бор, ёшингни ҳам, ўзингни ҳам ҳурмат қиламиз. Жиянингни жим қилиш тўгрисида сендан илтимос қилишимизга қарамасдан уни жим қилмадинг. Аллоҳга қасамки, ортиқ сабр этадиган ҳолимиз қолмади. Аждодларимизни сўкишига, бизни ақлсизлардан ҳисоблаши ва тангриларимизни ҳақарот қилишига сабр қилиб, қараб туролмаймиз. Ёки уни жим қиласан ёки сен билан ҳам, у билан ҳам икки тарафдан бири йўқ бўлгунга қадар жанг қиламиз! Қавмидан ажралиб қолиши ва уларнинг душманлик ҳолига келиб қолиши Абу Толибни хафа қилди. Расулуллоҳни уларга қарши ёлғиз ташлаб қўйишни ҳеч ҳам истамасди. Шу сабабдан Расулуллоҳни хабардор қилиб: —Эй жияним! Қавмим менга келиб шундай-шундай деди. Ўзингни ҳам мени қийнама. Кучим етмайдиган юкни менга юклама!− деди.