Робиъул-аввал ойининг 27-куни
- Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
- Ҳижрий 699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
- Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж мавсумида иштирок этиб, Ақаба (Катта шайтон) деб танилган Жамранинг (тош отиладиган жой) ёнига келдилар. У ерда бир гуруҳ мадиналик ҳожилар билан учрашдилар. Уларни Аллоҳга чақирдилар, уларга Ислом динини арз этдилар. Қуръон тиловат қилиб бердилар. Бу кишилар Мадинада яҳудийлар билан қўшни яшар эдилар. Ҳар доим яҳдийлардан келиш вақти яқинлашган Пайғамбарнинг хабарини эшитишар эди. Шу сабабдан ўзаро шундай маслаҳат қилишди: —Валлоҳи, бу яҳудийлар айтган ва «У билан бирлашиб сизни урамиз»-деган ўша Пайғамбардир. Яҳудийлар биздан олдин унга иймон келтирмасликлари керак! Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тасдиқ этишган ҳолда шундай дедилар: —Бизнинг жамиятмизда ўзаро душманлик ва жуда ҳам кўп ёмонликлар мавжуд. Балки, Аллоҳ уларни сенинг воситанг ила бирлаштирар, тинчликка эриштирар. Уларга борайлик ва сен бизни Исломга даъват қилганингдек , биз ҳам уларни даъват қилайлик. Агар сенга инонсалар, ер юзида сендан кучли киши бўлмайди. Мадиналиклар ўз шаҳарларига қайтишиб кетдилар, иймонларига садоқат кўрсатдилар. Мадинага боришгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яқинларига англатиб, уларни иймонга даъват қилдилар. Ислом ораларида ёйилди. Ҳазрати Пайғамбар тўғрисида гапирилмаган биронта хонадон қолмади.