26 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 26-кун

Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.


Муборак киши
Бу сафар чоғида Умму Маъбад Ҳузоъиянинг чодирига тушдилар. Унинг ёнида заифлигидан сурув билан яйловга кета олмаган бир қўйи бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, дея қўйнинг елинини силадилар. Дуо қабул қилиниб қўй сут берди. Расулуллоҳ у сутдан ўзлари ичдилар ҳамда ҳамроҳларига бердилар. Яна ҳамроҳларидан сўнг ўзлари ичдилар. Иккинчи даъфа соғиб идишни тўлдирдилар. Абу Маъбад чодирига қайтиб келиб, нималар бўлганлигини сўради. Хотини Умму Маъбад, айтарли бир нарса бўлмаганини, муборак бир кишининг чодирларига тушганини сўйлаб, Расулуллоҳнинг васфларини гўзал бир тарзда баён қилиб берди. Абу Маъбад: «Менимча, у одамлар Қурайш излаб юрган кишилар бўлса керак»,− деди. Йўл кўрсатувчи, икки ҳамроҳи билан ниҳоят Қубога етиб келди. Қубо Мадина атрофидаги бир қишлоқ эди. Рабиъул аввал ойининг ўн иккинчисида, душанба куни у ерга етиб боришганди. Бу кун кейинчалик Ислом ҳисоб тарихининг (ҳижрийнинг) бошланиши ўлароқ қабул қилинди.
13:38 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...