Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Ислом Мадинада кенг тарқалиб борарди. Абдуллоҳ ибн Салом каби баъзи яҳудий олимлари мусулмон бўлиб, ҳақ динга киришган эди. Яҳудийлар ҳамда аввал Мадина раиси бўлишликни истаган Абдуллоҳ ибн Салул каби икки юзламачилар ҳазрати Муҳаммадга ҳасад қилишга бошлашди. У Расулуллоҳ келмаганда тож кийиб, мадиналикларга бош бўладиганлардан бири эди.Лекин Исломнинг келиши билан орзуси ушалмай қолди. Бу шахснинг исми Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Мадиналикларга бош бўлишликка ҳозирланар экан, Ислом Мадинага келди ва халқ оммавий равишда Исломни қабул қила бошлади. У ҳам шу сабабдан Исломга қарши қалбида адоват сеза бошлади. Унинг каби қалбида бошлиқ бўлиш савдоси бўлган ёки бошқа бирон сабаб бўлган кишилар Расулуллоҳга ҳасад қилишар эди. Ичларида очиқча душманлик қилганлар ҳам, яширин нифоқ солаётганлар ҳам бор эди...