25 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон (2)
Шакл-у шамоилларининг комиллиги, кўринишларининг гўзаллиги (2)
Яноқлари: ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли яноқларига келсак, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яноқлари текис эди. (яъни дўппайиб ҳам турмаган, шишлик ҳам бўлмаган). Кўзлари:ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли кўзларини Аллоҳ таоло шундай сифатлайди:مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى (17) «(Пaйғaмбaрнинг) кўзи (чeтгa) oғгaни ҳaм йўқ, ўз ҳaддидaн oшгaни ҳaм йўқ». Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганки, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулматли қоронғу кечада худди кундузи ёруғликда қандай кўрсалар, шундай кўрардилар. Шунингдек, олд томонларини қандай кўрсалар, орқа томонларини ҳам худди шундай кўрар эдилар. Ибн Абу Ҳоладан ривоят қилинган ҳадисда: «Расуллуллоҳ қарасалар, баданлари билан бутунлайича бурилиб қарар эдилар. Расуллуллоҳ назарлари пастга қараган киши эдилар, (яъни назарлари юқоридан кўра пастки томонга кўпроқ қарар эди). Қарашлари мулоҳазали эди . (Яъни фикр юритган кишидек қарардилар). Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий алалйҳис салом кўзлари катта-катта, узун киприкли ҳамда кўзлари қизиллика мойилроқ (яъни қизғишроқ) киши эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Кўзлари тим қора эди», дейилган . Яна бир ривоятда эса: «Кўзларининг оқида бироз қизиллиги бор эди», дейилади . Кўзнинг оқида қизиллиги бор бўлиши арабларда мақталинган, маҳбуб кўрилган эди. Бошлари ва пешоналари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналари кенг эди. Бу борада келган турли хил ҳадислар лафзлари турли бўлса-да, барчаси бир маънодадир. Расуллуллоҳнинг бошлари (ўртачадан) каттароқ эди. Али розияллоҳу анҳунинг бу борада ривоят қилган ҳадислари ҳам шу маънодадир. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қошлари узун, ёйсимон ва ингичка, бир-бирига бирлашиб ёпишмаган эди. Бурунлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирра бурунли эдилар. Оғизлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари ўртачадан кенг ва каттароқ эди. Одатда араблар катта оғизли кишини мақташар эди. Оғзи кичикларни эса ҳақорат қилишар эди. Тишларининг ораси очиқ, оппоқ, ҳушбўй ҳидли эди. Икки олд тишлари, яъни курак тишларининг ораси ҳам очиқ эди.
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам−комил инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.
05:47 / 27.06.2020
3849
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат илмининг тарихий манбалари
27
Сийрат
Сийрат
Сийрат илмида энг
аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади:
1. Урва ибн Зубайр
(93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28
Сийрат
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь
Сийрат
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни
тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъинлар бу...
17:15 / 22-август
Сийрат
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август
ٍКўп кўрилганлар