Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Рисолат Расул бўлишни, нубувват эса Пайғамбар бўлишни билдиради. Расул ва Набийлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақиқатпарвар бандаларидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни Ўз буйруқларини бандаларига етказиш учун танлаб олган. Улар Унинг буйруқларига ўзгартириш қилишмади ёки ҳеч бир ҳукмини яширишмади.
Набий ва Расул орасидаги фарқ. Расуллар Аллоҳнинг ҳақиқий бандалари бўлиб, улар янги шариат билан юборилган ва янги китоб берилган. Набий учун янги китоб ва янги шариат бериш зарур ҳисобланмайди. У олдинги шариат ва китобга эргашиши мумкин. Кўп Набий ва Расуллар дунёга келгандир. Ҳазрат Одам алайҳиссалом уларнинг биринчиси ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнггисидир. Барча Набий ва Расулларни ҳақиқатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло юборганига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча анбиёларнинг улуғи эканига ишонмоқ лозим.Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарлик даври. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда қирқ ёшу бир кунлик бўлганларида нубувватни қабул қилдилар. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам эслаб:«Мен Ҳиро тоғида бўлганимда Жаброил алайҳиссалом менга келди ва «اِقْراَ (Ўқи)» деди. Мен унга мен қандай ўқишни билмайман дедим. Сўнг Жаброил алайҳиссалом мени жуда қаттиқ қисди ва «Ўқи» деди. Яна мен унга ўқий олмайман, дедим. Кейин у мени иккинчи бор қисди ва ўқи деди. Яна мен унга ўқий олмайман дедим. Кейин Жаброил алайҳиссалом мени учинчи бор қисди ва ўқишимни сўради. Сўнгра мен ундан нимани ўқишни сўрадим. Шунда Жаброил алайҳиссалом Иқро сурасининг оятларини ўқиди: اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ дан مَا لَمْ يَعْلَمْ гача». Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк бор ваҳий қабул қилиши эди.
Даъватнинг бошланиши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватни қабул қилганларидан сўнг уч йил махфий даъват қилдилар. Бу давр мобайнида ўттиз киши Исломни қабул қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Макканинг ташқарисидаги ҳовлида таълим бердилар. Шунингдек, бу уйда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилар эдилар.