Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандоқ нозил бўлар эди?
3 йил аввал 2451 siyrat.uz
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», дедилар. Оиша: «Батаҳқиқ, совуғи шиддатли кунда у Зотга ваҳий тушганини, у кишидан ажралганда эса пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушса оғирлашиб, юзлари оқариб кетар эди». Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушган пайтда бошларини қуйи солиб олар эдилар. Саҳобалари ҳам бошларини қуйи солиб олар эдилар. У Зотдан очилганда бошларини кўтарар эдилар». Иккисини Муслим ривоят қилган.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Рисолат ва нубувват ила ваҳий тушишининг бошланиши
Мавзуга оид мақолалар