Робиъул-аввал ойининг 5-куни
- Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
- Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
- Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.

Кунларнинг бирида Абу Суфён тўпланиб турган одамларга: «Муҳаммад бозорда айланиб юрибди. Орангизда уни ўлдириб, бизни ташвишдан қутқарадиган мард борми?» деди. Бир одам ўртага чиқиб, бу топшириқни бажо келтиражагини айтди. Абу Суфён унга от, сарф-харажати учун пул, озиқ-овқат бериб сафарга жўнатди. У олти кун йўл юриб, Мадинага келгач, Расулуллоҳ қаердалигини сўраб-суриштирди. У кишининг бани Абду Ашҳал масжидида эканликларини аниқлаб, тўппа-тўғри шу томонга йўл олди.
У эшикдан кирар-кирмас Пайғамбар алайҳиссалом: «Анови одам мени ўлдиргани келяпти, лекин унинг тажовузидан Аллоҳнинг ўзи асрайди», дедилар. Усайд ибн Ҳузайр ёвуз ниятли кимса Расулуллоҳга яқинлашиб қолганини кўриб, иштонбоғидан тортиб юборди, унинг қўйнига тиқиб олган ханжари ерга тушиб кетди. У қилмишига пушаймон бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг бу ерга нима мақсадда келганини, агар ростини гапирса, қўйиб юборилишини айтдилар. «Эй Муҳаммад, Худо ҳақи, шу пайтгача мен бирон кимсадан қўрққан эмасман, лекин сени кўришим билан негадир довдираб қолдим. Менинг бу ерга нима мақсадда келганимдан деярли ҳеч ким воқиф эмасди, сен бир қарашдаёқ билиб олдинг. Шундан сенга қасд қилиб бўлмаслигини тушундим. Сен ростдан ҳам ҳақиқий Пайғамбар экансан, Абу Суфённинг гуруҳи эса шайтоннинг тўдаси экан», дея кўнглида борини тўкиб солди ва иймон келтириб мусулмон бўлди.
Пайғамбар алайҳиссалом ёвуз ниятли Абу Суфённи қилмишига яраша жазолаб, ўлдириш учун Амр ибн Умайя Замарийга бир кишини қўшиб юбордилар. Улар Маккага келгач, олдин Байтуллоҳни тавоф қилишди. Шу атрофда юрган бир одам Амрни таниб, у бирон шум ният билан келган, дея шовқин солди. Мушриклар ўртасида ғала-говур бошланди, қўлга тушишдан қўрққан мусулмонлар вақтни ғанимат билиб, қочиб қолишди. Парвардигори олам мусулмонларга Макканинг калитини ўз қўли билан топшириб, Ислом динига кириши учун Абу Суфённинг ҳаётини сақлаб қолишни ирода қилган экан.