Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Бу ёш болакай, Абу Мусъаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрадиган бола. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга улфат ва дўст бўлмаган барча саодат ноқис бўлишини билди. Ҳаттоки болакай ўзини жаннатда тасаввур қилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у ерда кўра олмаслигидан қўрқарди.Абу Мусъаб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга мен учун дуо қилинг, У мени жаннатда Сиз билан бирга қилсин», деди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни сенга ким ўргатди?» дедилар.Абу Мусъаб: «Ҳеч ким», деб жавоб қилди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай дуо қиламан,− деб айтдилар ва− ўзинг ҳақингда саждани кўпайтириш билан менга ёрдам қилгин», дедилар . Суюклиларим, сизлар ҳам жаннатда у Киши билан дўст бўлишни орзу қиляпсизларми? Сен ўзингнинг қасринг у кишининг қасрлари билан ёнма-ён бўлишини орзу қиляпсанми? Сен у Зотни зиёрат қилишни ва у Зот ҳам сени зиёрат қилишларини ва у Кишини чақиришингни ва у Киши ҳам сени чақиришларини орзу қилмоқдамисан?
Ундай бўлса, болакайга васият қилинган нарсаларга сен ҳам амал қилгин. Аллоҳ азза ва жаллага кўпроқ сажда қилиб, намозда бардавом бўл.